The site is running testing mode

Single contact number (+998) 71 2000036; Helpline (+998) 71 2335623

Ўзбекистоннинг энг янги тарихи бўйича дарслик en

Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги томонидан 2020–2021 ўқув йилидан бошлаб Республика олий таълим муассасаларининг барча номутахассис йўналишлари талабалари учун «Ўзбекистоннинг энг янги тарихи» фанини ўқитиш жорий этилди.

Янги Ўзбекистонда амалга оширилаётган амалий ислоҳотларнинг туб моҳияти ва мазмунини талаба ёшлар ўртасида кенг тарғиб этишда мазкур фан ўқитилиши муҳим аҳамиятга эга.

Таъкидлаш керакки, Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси  ҳузуридаги Ўзбекистоннинг энг янги тарихи бўйича Жамоатчилик кенгаши аъзолари, Ўзбекистоннинг энг янги тарихи масалалари бўйича Мувофиқлаштирувчи-методик марказ ва Тарих институти илмий ходимлари, шунингдек, республиканинг олий таълим муассасалари профессор-ўқитувчилари ҳамкорлигида 2018 йилда рус тилида «Ўзбекистоннинг энг янги тарихи» дарслиги (Новейшая история Узбекистана. Учебник / Под ред. д.и.н., проф. М.А.Рахимова. – Ташкент: Адабиёт учқунлари. 2018. – 512 с.) нашр этилди.

Ушбу китоб фанлараро ёндашув асосида жаҳоннинг етакчи университетлари тажрибасини ижодий қўллаган ҳолда яратилган илк дарсликдир.  Дарслик ўн икки бобдан иборат бўлиб, унда Ўзбекистоннинг энг янги тарихи даврида амалга оширилган ижтимоий-сиёсий, иқтисодий ва маданий жараёнлар ҳамда ташқи сиёсат масалалари қамраб олинган. Китобда айрим жузъий камчиликлар ҳам мавжуд. Бироқ улар дарсликнинг 2020 йилдаги тўлдирилган ва қайта ишланган нашрида бартараф этилмоқда.

Мазкур дарслик ушбу фан ўқитилишида ҳамда унинг доирасидаги масалаларни ўрганишда асосий адабиёт бўлиб хизмат қилишини назарда тутган ҳолда Марказ сайтида унинг электрон варианти эълон қилинмоқда.

Дарсликнинг электрон вариантини шу ердан юклаб олишингиз мумкин.

Учебник_2018-12.06.2018


×